None

Университетимиз делегацияси вакиллари бугун Токио шаҳридаги Aoyama Gakuin университетида бўлишди


Университетимиз делегацияси вакиллари бугун Токио шаҳридаги Aoyama Gakuin университетида бўлишди.  Ушбу университет Токио шаҳрининг марказида жойлашган бўлиб, 1949 йилдан бери иқтисодиёт ва техника йўналишларида фаолият юритиб келаётган йирик университетлардан бири ҳисобланади.

ТКХУ ва Aoyama Gakuin университетлари раҳбариятлари томонидан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида магистратура ва докторантура босқичларида инглиз ва япон тилларида таълим олиш, талабалар алмашинуви, профессор-ўқитувчилар малака ошириши ва бошқа муҳим имкониятларни яратиш хусусида келишиб олинди.