None

YTIT Participation in Job Fair


Пойтахтимизнинг «Humo Arena» кўп тармоқли мажмуасида ёш талабгорлар учун «Имкониятлар макони» бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Кўргазма доирасида Ёджу техника институти маъмурияти ва талабалари ҳам фаол иштирок этишди. Кўргазмага ташриф буюрган ёшлар Ёджу техника институтида ўқиш тартиби, кириш имтиҳонлари ва таълим йўналишлари бўйича маълумот олишди. Шунингдек тажриба ва малакага эга ёш педагог ходимларга иш имкониятлари тўғрисида хабар берилди. Ёшлар вакиллари кўргазма доирасида Ёджу техника институти архитектура, муқобил энергия ва дизайн бўйича талабалар томонидан тайёрланган кўргазмали материаллар билан танишишди. Кўргазма якунида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва келажакда талабаларимизни амалиётга юбориш учун бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилди.