None

YTIT ва Hyatt Regency Tashkent ўртасида ўзаро келишув меморандуми


2020 йил 21 октябрда Ректор Проф. Жанполат Кудайбергенов ва Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг Минтақавий Вице-президенти Пунит Тандон ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди.

Иккала томон ҳам талабалар учун меҳмондўстлик соҳасида амалиёт ўташ, шунингдек, талабаларимиз учун туризм бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар. Бундан ташқари, улар келажакда бошқа қўшма лойиҳалар ва конференцияларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.