None

Жорий йилнинг 7 декабрь куни, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника Институтининг дизайн йўналишида таҳсил олаётган талабалари учун фойдали мастер-класс ташкил қилинди


Жорий йилнинг 7 декабрь куни, Ёджу техника Институтининг дизайн йўналишида таҳсил олаётган талабалари учун фойдали мастер - класс ташкил қилинди. Мастер-классни Ўзбекистонда Art Models Agency and school« номли халқаро дизайн мактаби асосчиси Никита Кошленко ўтказди. Тадбирни ташкиллаштириш таклифи ҳозирда, Ёджу техника институти талабалар сардори лавозимига беллашаётган »YNG BLD« гуруҳи ташаббуси билан амалга оширилди. Бугун меҳмонимиз бўлган ёш ижодкор Никита Талабаларнинг кўзларидаги шижоати ва танлаган касбига қизиқиши, мени илҳомлантирди - деб таъкидлади. Ва қизиқ савол берган талабалардан бирига ўз фото-студиясида текинга яратган либосларини суръатга олиш учун имкон берди.
Дарс жараёнида ўз касбининг экспертлари томонидан берилган ўгит ва тажриба алмашинуви талабаларга фойдали бўлади деган умиддамиз.

Келажакда шу каби назарий ва амалий жараёнларни бошқа соҳа йўналишларига ҳам қўллаш режамиз бор.