None

2024 йил 20-апрель куни “Рақамли даврда 21-аср кўникмалари орқали инглиз тилини турли соҳаларда инновацион ўрганиш ва ўргатиш” мавзусида республика миқёсида талабалар илмий-амалий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган


АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2023” стратегияси тўғрисидаги ПФ-158-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача олий таълим тизимини ривожлантириш концепсияси” ПФ -5847-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5812-сон Фармони ижросини ва Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 19-майдаги ПҚ-5117-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент Кимё халқаро университети томонидан 2024 йил 20-апрель куни “Рақамли даврда 21-аср кўникмалари орқали инглиз тилини турли соҳаларда инновацион ўрганиш ва ўргатиш” мавзусида республика миқёсида талабалар илмий-амалий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.

Конференция шўъбаларининг иши қуйидаги устувор йўналишлардаги муаммо ва уларнинг ечимларига қаратилади:

• Соғлиқни сақлаш соҳасида инглиз тилининг аҳамияти;

• Тил ўрганишда психолингвистиканинг ўрни;

• Психологияда чет тилларини ўзлаштириш функциялари;

• Архитектура ва қурилиш муҳандислари талабалари учун инглиз тилининг асосий йўналишлари;

• Ҳуқуқий таълимда инглиз тилининг аҳамияти;

• Тил тараққиётида ҳуқуқнинг аҳамияти ва ўрни;

Авто таржима ва унинг тилни ўргатиш/ўрганишга таъсири;

• Инглиз тилини ўрганиш ва ўқитишда сунъий интеллектнинг интеграцияси;

• Сунъий интеллект ёрдамида тил ўрганиш платформалари ва воситалари;

• Тил амалиёти учун чатботлар ва виртуал ёрдамчилар;

• Талабаларнинг фаоллигини ошириш ва тил ўрганишда ўқувчиларнинг мустақиллигини таъминлаш;

• Тил ўрганиш/ўқитишда хилма-хиллик ва гендер тенглигининг аҳамияти;

• Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитишда инновацион ёндашувлар;

• Инглиз тилини ўқитишда маданий компетенция;

• Инглиз тилини ўқитишда баҳолаш;

• Туризмда маданиятлараро мулоқот: инглиз тилининг роли;

• Инглиз тилидаги таълим орқали барқарор туризмни тарғиб қилиш;

• Халқаро бизнес музокаралари учун инглиз тили;

• Бизнесда тармоқ яратиш ва профессионал муносабатларни ўрнатиш учун тил кўникмалари;

• Инглиз тилини билишнинг ИТ-саноатдаги касб имкониятларига таъсири;

Мазкур конференция натижалари юзасидан таклиф-тавсиялар илмий мақолалар тўплами сифатида бепул чоп этилиши кўзда тутилган.

Илмий мақолаларни қабул қилиш талаблари:

I. Илмий мақоланинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлиши шарт:

1.1. Мавзунинг аннотацияси ва калитли сўзлар.

1.2. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги.

1.3. Мавзуга оид адабиётлар шарҳи.

1.4. Муаммони ҳал қилиш йўллари.

1.5. Илмий асосланган таклиф ва тавсиялар.

1.6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

II. Мақола жиддий таҳрир қилинган ва расмийлаштиришнинг барча техник талабларига мос келиши зарур, жумладан:

  • матн муҳаррири – MS Word 2007, 2010;
  • саҳифа – А4 ўлчовида, китоб кўринишида, 1 интервалда (чапдан 3 см, юқоридан 2,0 см, қуйидан 2,0 см, ўнгдан 1,5 см );
  • шрифт – Times New Roman, ўлчови (кегль) – 14;
  • мақоланинг ҳажми 3-5 бет;
  • юқори ўнг бурчакда муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, ловозими, ташкилот номи, илмий материал номи эса ўртада (қалин ҳарфлар билан) ёзилади;
  • барча жадвал, схема ва расмлар MS Word форматида, Times New Roman шрифтида, уларнинг номи схема ва расмлар пастида, жадваллар тепасида бўлиши керак;
  • барча график, диаграммалар MS Excel форматида бўлиши керак;
  • жадвал, расм ва графикларда манбалар ва матнда уларга ҳаволалар кўрсатилган бўлиши керак;
  • илмий мақола фақат инглиз тилида қабул қилинади.

III. Илмий мақола ва тезислар анкетаси билан тўлдирилган ҳолда фақатгина электрон шаклда https://conference.kiut.uz/ сайтига 2024 йилнинг 15-апрель кунига қадар юборилиши зарур.

IV. Тақдим этиладиган илмий мақола ва тезислар юқорида келтирилган талабларга мослиги бўйича экспертизадан ўтказилади, жумладан, антиплагиат (www.antiplagiat.ru, www.text.ru) дастури асосида текширувдан ўтказилади ҳамда экспертлар хулосасига кўра ўтмаган материаллар чоп этилмайди ва муаллифга қайтариб берилмайди. Экспертиза хулосаси ижобий бўлган илмий мақола ва тезислар нашр учун электрон тўпламга киритилади ва www.kiut.uz расмий сайтига жойлаштирилади.

Ташкилий қўмита манзили: 100121, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани,  Шота Руставели кўчаси, 156 уй;  Мурожаат учун телефон рақамлари: +99878 129 4040 (138)

 

МУАЛЛИФ АНКЕТАСИ

1.

Фамилияси, исми ва                          отасининг исми

 

2.

Иш (ўқиш) жойи ва                   лавозими (тўлиқ)

 

3.

Илмий даражаси ва унвони

 

4.

Телефон рақами (мобил)                                ва электрон почтаси

 

5.

Мақоланинг номи

 

6.

Мақола тақдим этилётган

шўъба номи