686th anniversary of Amir Temur

Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги


Бугун Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги нишонланди. Тадбирга Ўзбекистон халқ артисти Теша Муминов, Темурийлар тарихи давлат музейи илмий ходими Фаррух Авазов, музей кўчма кўргазмасининг гид кузатувчиси ҳамроҳлигида, «Темурбеклар мактаби» лицейининг бадиий ҳаваскорлик тўгараги раҳбари Саида Зокировалар меҳмон бўлди. Талабалар билан суҳбат давомида меҳмонлар Амир Темур бошқарув йилларида таълим-фан, маданиятнинг гуллаб яшнаганлиги, унинг тарих саҳифаларида энг йирик саркардалар билан бир қаторда эканлиги алоҳида ифтихор билан ёдга олинди.