70 OF OUR STUDENTS WILL CONTINUE THEIR STUDIES AT PRESTIGIOUS UNIVERSITIES IN SOUTH KOREA UNDER THE 2+2 AND 3+1 PROGRAMS

70 НАФАР ТАЛАБАМИЗ ЖАНУБИЙ КОРЕЯНИНГ НУФУЗЛИ УНИВЕРСИТЕТЛАРИДА 2+2 ВА 3+1 ДАСТУРИ АСОСИДА ТАЪЛИМНИ ДАВОМ ЭТТИРИШАДИ


70 нафар талабамиз Жанубий Кореянинг нуфузли университетларида 2+2 ва 3+1 дастури асосида таълимни давом эттиришади. 

Чет элда ўқиш ва иш тажрибасига эга бўлиш – кўплаб ёшларнинг орзуси. Ёджу институтида ана шу имкониятларнинг борлиги, талабаларимизнинг мақсади сари интилишга имкон беради. Институтнинг ҳамкор компанияси World Edupia кўмагида Кореянинг Hanyang ва Gachon каби нуфузли университетларига 70 нафар талабамиз янги ўқув йилидан жўнаб кетишади. Қувонарли жиҳати, улар орасида тўлиқ ва қисман грант ютиб олганлар ҳам бор. Аввалги йиллар пандемия туфайли виза олиш тартибида чекловлар бор эди. Аммо бу йилдан босқичма-босқич талабаларимизнинг визалари қўлларига топширилмоқда.  Кореяда таълим ёшларни яшаш харажатлари, маданий муҳит, сўзлашув тили, иқлим шароитлари, давлатларимиз ўртасидаги дипломатик кайфият, у ерда бошқа миллат вакилларига нисбатан ижобий муносабати билан ўзига жалб этади. Шу сабабли World Edupia ва институт ҳамкорлигида турли қўшма таълим дастурларидан ташқари магистратура ва PhD қилиш имкониятлари ҳам яратилмоқда. 

Азиз талабалар, сизларга ўқишингизда улкан зафарлар тилаймиз. Сиз миллатимиз кўзгуси сифатида ўзга юртда, ота-онангиз ишончини оқлашга ва бахтли келажагингиз учун масъул бўлишингизга умид билдириб қоламиз.
Daegu университетига 100% Грант ютиб олган талабаларимиз билан танишинг. Бепул таълимдан ташқари, бориш - келиш чиптаси, суғурта ва ҳар ой бериладиган стипендия ҳам ажратилган. Бу каби имкониятлар ортида, албатта, ота-оналарнинг қўллаб-қувватлаши, устозлар таълими, талабаларнинг илм олишга бўлган иштиёқи, мақсад, сабр ва улкан меҳнат туради. 

Талабаларимизни табриклаймиз!