9 мая - день памяти и почести!

9 май — Хотира ва қадрлаш куни!


Ушбу кунда қалбларимиз хотира, тинчлик мероси, унутилмас жасорат, аждодлар қадри ва соғинч туйғуси билан тўлиб тошади.

Ота-боболаримиз бошидан кечирган суронли йиллар, улар кўрган дахшатли манзаралар, азобли йўқотишлар, очарчилик ва қўрқувни биз фақат эшитганмиз. Бироқ чин дилдан ҳис этиб, уни тасаввур қилишимиз мушкул. Уларнинг жасорати, фидойилиги сабаб бу ҳислар бизга бегона. Истаймизки, ҳамиша ана шундай бўлиб қолсин, ҳеч қачон инсоният тақдирига совуқ уруш асло раҳна солмасин.

Ватанимиз тинчлиги, равнақи учун ҳисса қўшган аждодларимизга, уруш йилларида чинакам матонат ва жасорат кўрсатган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ҳамиша юксак эҳтиром ва миннатдоригимизни изҳор этамиз. 

Қалбимизда уларга нисабатан абадий хотира, сўнсиз ҳурмат мужассамдир.