None

Admission


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти (кейинги ўринларда - Институт) таълим, фан ва ишлаб чиқаришда муваффақиятга эришмоқчи бўлган, интеллектуал салоҳиятли ёшларни талабалик сафига қўшилишга таклиф қилади. 
Институтининг асосий вазифаси - иқтисодиётнинг турли тармоқларида талаб қилинаётган замонавий касбий билим, компетенция ва амалий кўникмаларга эга, юқори малакали кадрлар ва мутахассисларни тайёрлаш. Бунга кўра, институтнинг барча таълим дастурлари асосий иш берувчиларнинг талабларини инобатга олган ҳолда, халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган. 

Институтда ўзбек-тили, рус-тили ва инглиз-тилларида бакалавр, кечки, сиртқи, ва иккинчи мутахассислик бўйича таълим шакли мавжуд. Таълим жараёни кредит-модуль тизими асосида ташкил қилинган бўлиб, талабалар Европа ва Жанубий Кореянинг етакчи олий ўқув юртлари билан ҳамкорликдаги турли халқаро таълим лойиҳаларида 2+2 иккита томонлама диплом ҳамда 2+1+1 алмашинув таълим дастурларида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Институтнинг ҳамкор олий ўқув юртлари қаторига Жанубий Кореянинг Hanyang University, Chung Cheong University, Gachon University, Chosun University, Jeonju University, Namseoul University, Бельгиянинг  United Business Institutes, Болгариянинг Varna Management University, Туркиянинг Yildiz Technical University ва Буюк Британиянинг University of Strathclyde киради.  Шунингдек, талабалар мобиллиги (student mobility) ҳамда хорижий мамлакатларнинг етакчи халқаро компанияларида амалиёт ва стажировка (internships) тизими доирасида талабалар бир семестрлик алмашинув дастурларида иштирок этишлари мумкин. 
Институтда халқаро ва маҳаллий профессор – ўқитувчилар ҳамда маърузачи-амалиётчилар педагогик фаолиятни амалга оширмоқдалар. Улар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Япония, Корея Республикаси, Малайзия ва бошқа нуфузли олий ўқув юртларининг битирувчиларидир.
Институтда мавжуд замонавий ахборот-ресурс маркази ҳамда илмий - тадқиқот лабораторияга эга моддий-техника базаси миллий ўзига хосликнинг халқаро муҳит билан уйғунлашуви сифатли таълим олиш учун барча зарур шароитларни яратган.
Бугунги кунда институт қуйидаги таълим дастурларини тақдим этади:

SCHOOL OF ENGINEERING

SCHOOL OF BUSINESS AND FINANCE

  • Архитектура ва шаҳарсозлик;
  • Муқобил энергия;
  • Лифт муҳандислиги;
  • Ахборот тизимлар муҳандислиги;
  • Машинасозлик;
  • Электротехника;
  • Мехатроника;
  • Қурилиш;

 

  • Бизнесни бошқариш;
  • Халқаро маркетинг;
  • Халқаро иқтисодий муносабатлар;
  • Туризм;
  • Бухгалтерия;
  • Банк иши;
  • Молия.

SCHOOL OF EDUCATION

SCHOOL OF DESIGN

  • Корейс тили филологияси
  • Бошланғич таълим
  • Мактабгача таълим
  • Инглиз тили таълими
  • Либослар дизайни
  • Рангтасвир

 

SCHOOL OF MEDICINE

  • Чирой эстетикаси
  • Даволаш иши

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 1 - августига қадар оффлайн ва онлайн (admission.ytit.uz) тартибда амалга оширилади. Бунда қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
•    Паспорт нусхаси (рангли);
•    Лицей ёки коллеж дипломи/ ўрта мактаб аттестати (рангли);
•    Электрон фотосурат (3,5 см×4,5 см), охирги 3 ой ичида туширилган;
•    Агар мавжуд бўлса, чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи IELTS (5.5 ва юқори) / TOPIK (3 ва юқори) расмий сертификат нусхаси (рангли).
Инглиз тилидан IELTS (5.5 ва юқори) ҳамда корейс тилидан TOPIK (3 ва юқори) сертификатига эга бўлган абитуриентлар мазкур фанлардан максимал балл олиб, имтиҳондан озод этиладилар.
Тегишли таълим йўналишларида максимал ёки энг юқори балл тўплаган абитуриентлар институт гранти асосида ўқиш имкониятига эга бўладилар.
Қўшимча маълумотлар билан институтнинг www.ytit.uz расмий сайтида ва қуйидаги ижтимоий саҳифаларида танишиш мумкин: Telegram (@yodju), Instagram (@ytit.uz), Facebook (fb.com/ytit.uz).
Манзил: Тошкент шаҳри, Усмон Носир кўчаси, 156-уй, 100121.
Маълумот учун телефон: +99878 1294040 (ички 1).

Маълумот учун: Институт ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган 2018 й. 24.07 даги №ОТ 0002 давлат лицензияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2019 й. 17.12 даги №1007 сон “Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида олиб боради.