Admission to the Yeoju Technical Institute in Tashkent for the 2022-2023 academic year is open

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига 2022-2023 ўқув йили учун қабул бошланди


Институт иқтисодиётнинг турли соҳаларида талабга жавоб берадиган, замонавий касбий билимларга ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали бакалавриат ва магистратура мутахассисликларига кундузги, сиртқи ва кечки шаклларда, шунингдек, иккинчи мутахассислик бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлайди.
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти (кейинги ўринларда – Институт) таълим хизматларини кўрсатиш учун барча лицензияларга эга ва Ўзбекистон ҳудудида институт томонидан берилган диплом тўлақонли тан олинади. Институт Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган 2018 йил 24 июлдаги №ОТ 0002 (0059) давлат лицензияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2019 йил 17 декабрдаги 1007-сон “Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида фаолият олиб боради.  Шунингдек, 2022 йил Ўзбекистоннинг нодавлат олий ўқув юртлари орасида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти биринчилардан бўлиб KAZSEE ва IQAA агентликларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказганлиги тўғрисидаги сертификатларига эга бўлди.


Институт томонидан иқтидорли абитуриентларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:
- IELTS 6.5 ёки TOPIK 4 даражага эга бўлган абитуриентлар институтнинг 1-курсига иншо ва суҳбат орқали қабул қилинадилар;
- сўнгги 2 йил ичида математика, инглиз тили, она тили ва адабиёт, биология, кимё ва тарих фанларидан халқаро ва республика олимпиадаларда 1-2-3-ўринларни эгаллаган абитуриентлар тўғридан-тўғри 1-курсига тегишли таълим йўналишларига қабул қилинадилар;
- тўлов - контракт асосида ўқишга кирган талабалар учун ўқишни грант асосида давом эттириш имконияти берилади. Ҳар йили институт таъсисчилари томонидан ёшларни ўз устида мунтазам ишлашга ундаш, билимли ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим гранти ажратилади;
- кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ўқув курслари давомида Корея Республикасининг бир қатор нуфузли олий ўқув юртлари бўлган Hanyang University, Busan University, Chung Cheong University, Chosun University, Gachon University, Jeoju University ва Yeoju Institute of Technologies таълим даргоҳларида “2+2” ёки “3+1” дастурлари бўйича ўқишни давом эттириш имкониятларига эга.


Бакалавр йўналишлари ва кириш имтиҳони фанлари қуйидагича:

 

ТАЪЛИМ МАКТАБИ

Йўналишлар номи

Кириш имтиҳони фанлари

1

Мактабгача таълим

Биология ва инглиз тили

2

Бошланғич таълим

Инглиз тили ва она тили

3

Корейс филологияси*

Инглиз тили ва она тили

4

English Education*

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ёки суҳбат

5

Тарих

Тарих (Ўзбекистон ва жаҳон) ва инглиз тили

6

Махсус педагогика

Биология ва инглиз тили

7

Таржимашунослик  (хитой, инглиз тили)*

Инглиз тили ва она тили

*Ушбу йўналишларда сиртқи таълим шакли мавжуд эмас.

 

БИЗНЕС ВА МОЛИЯ МАКТАБИ

Йўналишлар номи

Кириш имтиҳони фанлари

1

Туризм

Тарих (Ўзбекистон ва жаҳон) ва инглиз тили

2

Бизнесни бошқариш

Математика ва инглиз тили

3

Халқаро иқтисодий муносабатлар

Математика ва инглиз тили

4

Халқаро маркетинг

Математика ва инглиз тили

5

Бухгалтерия

Математика ва инглиз тили

6

Банк иши

Математика ва инглиз тили

7

Молия

Математика ва инглиз тили

 

МУҲАНДИСЛИК МАКТАБИ

Йўналишлар номи

Кириш имтиҳони фанлари

1

Архитектура ва шаҳарсозлик**

Математика ва ижодий имтиҳон

2

Қурилиш*

Математика ва физика

3

Муқобил энергия**

Математика ва физика

4

Лифт муҳандислиги**

Математика ва физика

5

Ахборот тизимлари муҳандислиги*

Математика ва физика

6

Электротехника

Математика ва физика

7

Мехатроника**

Математика ва физика

8

Машинасозлик технологияси*

Математика ва физика

*Ушбу йўналишларда сиртқи таълим шакли мавжуд эмас.

** Ушбу йўналишларда кечки ва сиртқи таълим шакллари мавжуд эмас.

 

САНЪАТ МАКТАБИ

Йўналишлар номи

Кириш имтиҳони фанлари

1

Либослар дизайни**

Ижодий имтиҳон

2

Рангтасвир**

Ижодий имтиҳон

** Ушбу йўналишларда кечки ва сиртқи таълим шакллари мавжуд эмас.

 

ТИББИЁТ МАКТАБИ

Йўналишлар номи

Кириш имтиҳон фанлари

1

Чирой эстетикаси**

Биология ва кимё

2

Даволаш иши**

Биология, кимё ва она тили

3

Стоматология**

Биология, кимё ва она тили

** Ушбу йўналишларда кечки ва сиртқи таълим шакллари мавжуд эмас.

 

ҲУҚУҚ МАКТАБИ

Йўналишлар номи

Кириш имтиҳони фанлари

1

Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият) (режада)

Тарих (Ўзбекистон ва жаҳон) ва инглиз тили

2

Йўл ҳаракатини бошқариш

Тарих (Ўзбекистон ва жаҳон) ва инглиз тили

 

МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ

Мутахассисликлар номи

Кириш имтиҳони фанлари

1

Бизнесни бошқариш (MBA)

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

2

Давлат молияси ва халқаро молия

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

3

Корпоратив молияни бошқариш

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

4

Банк иши ва аудити

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

5

Бухгалтерия ҳисоби

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

6

Аудит

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

7

Туризм

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

8

Таълим-тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача ва бошлангич таълим йўналишлари буйича)

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

9

Бино ва иншоотларни конструктив лойиҳалаш

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

10

Биотехнология

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

11

Шаҳарсозлик ва ландшафт архитектураси

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

12

Мехатроника ва робототехника

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

 

Германиянинг  IU International University of Applied Sciences университети билан хамкорликда тайёрланадиган кўшма магистратура мутахассисиликлари учун:

Мутахассисликлар номи

Кириш имтиҳони фанлари

1

M.Sc. Artificial Intelligence***

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

2

M.Sc. Computer Science in Cyber Security***

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

3

M.Sc. Data Science***

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

4

(MBA) Marketing***

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

5

(MBA) IT Management***

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

6

(MBA) Finance & Accounting***

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

7

(MBA) Engineering Management***

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

8

(MBA) Big Data Management***

IELTS/CEFR/DuoLingo/TOEFL сертификати ва суҳбат

***Ушбу қўшма магистратура йўналишларига ҳужжатлар фақат офлайн шаклда қабул қилинади.

Ҳужжатлар қабули 2022 йилнинг 1 – августига қадар офлайн ва онлайн тартибда институтнинг расмий веб сайти оркали www.ytit.uz (admission.ytit.uz)  амалга оширилади. Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги зарурий ҳужжатлар тақдим қилинади:
•    Паспорт ёки ID нусхаси (рангли);
•    Бакалавр йўналишлари учун: лицей ёки коллеж дипломи/умумий ўрта таълим мактаби аттестати нусхаси (рангли); 
•    Магистратура мутахасисликлари учун: олий таълим дипломи нусҳаси (иловаси билан) ёки маълумотнома;
•    Электрон фотосурат (3,5 см×4,5 см) – охирги 3 ой ичида туширилган;
•    Агар мавжуд бўлса, чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи IELTS - 5.5/ CEFR - B1/ DuoLingo - 85/ TOEFL - 58/ TOPIK - 3 ва юқори натижали расмий сертификат нусхаси (рангли).
Инглиз тили ҳамда корейс тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификатига эга бўлган абитуриентларга мазкур фанлар учун кириш имтиҳонларида максимал балл берилади ва тил билиш билан боғлиқ бўлган имтиҳондан озод этиладилар.
Манзил: 100121, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156 – уй. 
Мўлжал: Жанубий вокзал.
Маълумот учун телефон: +998 78 1294040 (ички рақам 1).
Институтнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Web-page: www.ytit.uz
Telegram: https://t.me/yodju
Facebook: https://www.facebook.com/ytit....
Instagram: @ytit.uz
Youtube: https://bit.ly/3k8uak9