None

АХБОРОТ ХАТИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН ВАЗИРЛИГИ 

 ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ЁДЖУ ТЕХНИКА ИНСТИТУТИ 

 РУС ТИЛИ, ИЖТИМОИЙ-ГУММАНИТАР ФАНЛАР, 

ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ КАФЕДРАЛАРИ 

АХБОРОТ ХАТИ  

Хурматли ҳамкасблар! 

Сизни халқаро илмий – амалий конференцияда иштирок этишга таклиф қиламиз “Инновацион таълим: халқаро тажриба, муаммо ва ечимлар” 

Анжуман 2021 йил 21 апрелда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида бўлиб ўтади (Манзил:Тошкент ш., Яккасарой тумани, У. Носир кўчаси, 125 уй). 

 Конференцияда кўриладиган мавзулар: 

-   Инновацион таълим, ижодий фикрлаш ва жамиятни компьютерлаштириш;  Санъат ва дизайн инновацион таълим учун муҳит яратиш элементи сифатида; 

-   Давлат тузилишида дипломатия элементи сифатида тарих ва фалсафанинг ўрни; 

-   Олий таълим муассасалари таълим жараёнида анъанавий ва инновацион усуллар; 

-   Тил миллий ўзликни англашнинг шакли сифатида; 

-   Замонавий тилшуносликнинг назарий муаммолари; 

-   Тил таълими тизимида маданиятлараро алоқанинг ўрни; 

-   Тил ўқитишнинг методик муаммолари; 

-   Университетда адабиёт ўқитиш масалалари; 

-   Таълим жараёнида инновацион таълим технологиялари; 

-   Ўқув жараёнида талабаларни ўз-ўзини англашга йўналтириш; 

-   Психологияни ўқитишда ўқувчиларни ижодий ишларга йўналтириш; 

-   Бошланғич таълим ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича халқаро тажриба; 

-   Мактабгача таълим соҳасида болалар ижодини ривожлантириш; Шўъбалардаги ишларни қуйидаги йўналишларда ташкил этиш режалаштирилган: 

1. Ижтимоий-гуманитар фанлар тизимидаги инновациялар. 

2. Тилни ўқитиш тизимидаги инновациялар. 

3. Педагогика ва психология соҳаларидаги инновациялар. 

4. Бошланғич ва мактабгача таълимни ўқитиш методикаси. 

 

 Анжуман доирасида конференция мавзуси бўйича маҳорат дарслари ўтказилади. 

 Мақолалар нашр этилиши Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти томонидан молиялаштирилади. 

 Конференцияда қатнашиш шакллари/ секция, мунозараларда қатнашиш. 

 Конференциядаги тақдимотнинг давомийлиги - 15 минут (ялпи мажлисда тақдимот), 5 дақиқа (бўлим тақдимотига). 

 Конференцияда қатнашиш учун аризалар ва маърузалар материаллари 2021 йил 15 мартгача электрон ариза шаклида электрон почта орқали қабул қилинади:, m.berdiyeva@ytit.uz (Тилни ўқитиш тизимидаги инновациялар), n.xolyigitova@ytit.uz (Педагогика ва психология соҳаларидаги инновациялар; Бошланғич ва мактабгача таълимни ўқитиш методикаси), d.mamatov@ytit.uz (Ижтимоий-гуманитар фанлар тизимидаги инновациялар) (ўзбек, рус ва инглиз тилида). 

 Конференция материаллари тўплами “конференции.ru” веб сайтига юкланади. Электрон шаклдаги нашрлар elibrary.ru ва google scholar га киритилади. 

 Аризада: муаллиф(муаллифлар)нинг тўлиқ исми, илмий даражаси, унвони, лавозими ва иш жойи, маъруза ёки хабарнинг сарлавхаси, алоқа телефонлари ва манзиллари кўрсатилади. 

Конференцияда тўлиқ кунлик иштирок этиш тавсия этилади. 

Конференция якунида материаллар тўплами нашр этилади. 

Конференцияда иш тили: ўзбек, рус, инглиз тили. 

Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади. 

 Мақолалар 2021 йил 25 мартгача электрон шаклда қуйидаги манзилга юборилиши керак: 

 Тошкент шахридаги Ёджу техника институти (рус тили, ижтимоийгуманитар фанлар, педагогика ва психология кафедралари). 

 Конференция талабларига жавоб бермайдиган мақолалар (иловага қаранг) қабул қилинмайди. 

 Ташкилий кўмита: Ўзбекистон, Тошкент, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти, рус тили, ижтимоий-гуманитар фанлар ва педагогика психология кафедралари. Конференция материалларини расмийлаштириш талаблари. 

 1.    Конференция материаллари камида беш бетлик холати нашрга қабул қилинади. 

 2.    Матн, формула ва жадвалларни теришда Microsoft Word матн муҳарриридан фойдаланиш лозим. 

 Ҳужжат талаблари: ҳамма томондан 2 см қолдирилади; Times Неw Roman шрифт, – 14; оралиғи-1.5; қаторлар кенглиги тенг бўлиш керак; абзац учун -1 см; бет кўриниши китоб шаклида, МS Wordда тайёрланган чизмалар қабул қилинмайди. 

 3.    Формула, жадвал, расм (рангли ва оқ-қора) ва график кўринишидаги матнлардан фойдаланиш мумкин. Формулалар қўлда тайёрланиши шарт ( таҳрир қилиш мумкин бўлмаган сурат шаклида қабул қилинмайди). Агар расм ва жадваллар биттадан кўп бўлса, уларнинг номини қатор ўртасига ҳамда жадвал таркибидаги рақамли маълумотларни 12 шрифт ўлчамида таҳрирлаш мумкин ўлароқ жойлаштириб, тартиб билан рақамлаш тавсия этилади. Расмли маълумотларга тегишли бўлган матнлар синчковлик билан таҳрирланган ва тезис мазмун-мундарижасига мосланган бўлиши керак.. 

 4.    Мақола сарлавҳасини расмийлаштириш: МАҚОЛАНИНГ НОМИ (марказда, бош ҳарфлар билан, қалин шрифт билан , 14pt.). муаллиф Ф.И.Ш. (тўлиқ ва ҳаммуаллиф) – мақолани номидан кейин ўнг томонда; муассаса/ташкилот номи, илмий даражаси, илмий унвони, телефони ва электрон манзили тўлиқ кўрсатилиши керак. 

 Агар мақоланинг бир нечта муаллифлари бўлса, унда ҳар бир муаллиф учун маълумот такрорланади. 

 5.    Мақола сарлавҳасини инглиз тилида расмийлаштириш: мақола ёзилган тилда худди шу маълумот такрорланади. 

 6.    Қисқача шарҳ 3 та ишчи тилда, ҳар бир тилда 600 белгидан ошмаслиги керак (бўш жойларни ҳисобга олганда). 

 7.    Калит сўзлар (ўзбек, рус, инглиз тилларда) бир биридан нуқта вергул билан ажратилган. 

 8.    Бир қатордан сўнг – мақоланинг матни. 

 9.    Матндан сўнг 1 қатордан сўнг “Адабиётлар рўйхати” ёзуви.Унда кейин алфавит тартиби бўйича адабиётлар рўйхати келтирилади. 

 Адабиётлар рўйхатидан тегишли манбага матндаги адабиётлар [ ] қавс ичида амалга оширилади, масалан, [1]. Автоматик иқтибосларидан фойдаланишга рухсат берилмайди. 

 Ташкилий қўмита плагиат, техник жиҳатдан нотўғри тақдимот аниқланганда ва конференция мавзусига тўғри келмайдиган мақолаларни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. 

 Манзил: Тошкент ш., Яккасарой тумани, У. Носир кўчаси, 125 уй,109-хона). Телефон/факс: +998 78 129–40–40 (419); е-mail: m.berdiyeva@ytit.uz, d.mamatov@ytit.uz, n.xolyigitova@ytit.uz  

Намуна 

 НАЗВАНИЕ СТАТЬИ 

Николай Юрьевич Иванов 
д-р филол. наук, профессор Государственного института русского языка им. А.С. Пушкина Москва, Россия ivanov@pushkin.edu.ru 

N.N. Ivanov 

Dr. of Philological Sciences, prof., 

Pushkin State Russian Language Institute, Russia, Moscow ivanov@pushkin.edu.ru 

 Аннотация: Текст аннотации Abstract: Text 

Ключевые слова: русский язык, грамматика, полипарадигмальный подход 

Key words: Russian language, grammar, polyparadigmatic approach 
 Текст тезисов. Текст тезисов.Текст тезисов.Текст тезисов. 

 

Литература 

 1.    Верещагин Е.М., Костомаров В.Г. Язык и культура: Лингвострановедение в преподавании русского языка как иностранного. 4-е изд., перераб. и доп. М., 1990. 

2.    Всеволодова М.В. Употребление полных и кратких прилагательных // Русский язык за рубежом. 1971. №3. 

3.    Дорофеева Т.М. Обязательная синтаксическая сочетаемость глагола в современном русском языке: Дис. ... канд. филол. наук. М., 1974. 

4.    Преображенский А.Г. Этимологический словарь русского языка. М., 1959. 

5.    Практическая методика обучения русскому языку как иностранному / Под ред. 

А.Н. Щукина. М., 2003. 

6.    Bennett M. A Developmental Approach to Training Intercultural Sensitivity // International Journal of Intercultural Relations. 1986. Vol. 10. No 2. 7. Howatt A.P.R., Widdowson H.G. A History of English Language Teaching. Oxford, 2004 

ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН АРИЗА 

 Инновацион таълим: халқаро тажриба, муаммо ва ечимлар мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция (2021 йил 21 апрель) 

   Ф.И.Ш 

   Илмий даражаси 
   Илмий унвони 
   Иш жойи 
   Лавозими 
   Мақола мавзуси 
   Шўъба номи ва номери 
   Почта манзили  
   Электрон почта манзили 
   Телефон рақами коди билан; иш ва мобил телефон