Alternative Energy

Муқобил энергия


Дунёнинг ривожланган мамлакатларида ҳар жиҳатдан етук инсонни тарбиялаш муаммоси ҳозирги куннинг асосий талаби бўлиб турибди. Чунки жамиятда юз бераётган инқилобий ўзгаришларни инсоннинг ўзини ўзгартирмасдан амалга ошириб бўлмайди. Аммо, инсонни тарбиялаш ўз-ўзидан эмас, балки ижтимоий муносабатлар янгиланиши жараёнида амалга ошади. Бу жараёнда мактаблар тизими муҳим аҳамият касб этади. 

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг «Педагогика ва психология», «Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси», «Рус тили», «Корейс филологияси» кафедралари билан ҳамкорликда «Креатив педагогика» фани ўқитувчиси Роҳила Авезова томонидан “Бошланғич синф технология дарсларидаги креативлик» мавзусида очиқ дарс ташкил этилди.