ACCORDING TO THE DECREE, IN 2022 THE FIRST DAY OF KURBAN KHAIT FALLS ON 9 JULY - SATURDAY, RESPECTIVELY, 9 JULY, 2022 IS CELEBRATED AS THE HOLIDAY OF KURBAN KHAYIT

ҚАРОРГА КЎРА, 2022 ЙИЛДА ҚУРБОН ҲАЙИТИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ 9 ИЮЛЬ – ШАНБАГА ТЎҒРИ КЕЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ СИФАТИДА НИШОНЛАНАДИ


Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган (https://t.me/huquqiyaxborot/10897). 
 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда: 
● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.
13 июль - чоршанба кунидан бошлаб иш куни, шунингдек ўқишни кўчириш учун ҳужжатлар қабули ҳам шу кундан бошланади ва 10 августгача давом этади. 
Таътил кунларини оила даврасида мазмунли ўтказишингизга тилакдошмиз!