To the attention of 2-3-4 year students of the School of Business and Finance of the Yeoju Technical Institute in Tashkent!

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг Бизнес ва молия мактаби 2-3-4 курс талабалари диққатига!


Жорий йилнинг 2-3 июнь кунлари институт «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки билан ҳамкорликда «Ислом банки ва молияси» фани бўйича ОЛИМПИАДА эълон қилади. 
Олимпиадада иштирок этиш учун 2022 йил 1 июнь соат 17-00 гача “Банк иши ва бухгалтерия ҳисоби” кафедрасида (Каримжонов Мухаммадаминга мурожаат қилинг, тел.:90/019-13-21) рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади.
Тест синовлари 2022 йил 2 июнь соат 13-00 да бўлиб ўтади. 
Тест синовлари жавоби 2022 йил 2 июнь соат 18-00 да эълон қилинади. 
Муваффақиятли ўтган 10 та талаба иккинчи босқичга ўтади. Иккинчи босқич 3 июнь куни суҳбат тарзида бўлиб ўтади. 
Олимпиада ғолиблари учун қимматли совғалар билан бирга:
1-ўрин ғолиблари банкнинг бош офисига стажировкага қабул қилинади;
2-ўрин ғолиблари банкнинг бош офиси ёки Тошкент шаҳридаги филиалларига стажировкага қабул қилинади;
3-ўрин ғолиблари банкнинг Тошкент шаҳридаги филиалларига стажировкага қабул қилинади.
Стажировкада яхши натижа кўрсатганлар банкга ишга қабул қилинади.