AS WE REPORTED EARLIER, JAMBUL YUSUPOV, HEAD OF THE DEPARTMENT OF APPLIED INFORMATICS, IS CURRENTLY ON A BUSINESS TRIP IN GERMANY

АВВАЛ ХАБАР ҚИЛГАНИМИЗДЕК, ҲОЗИРДА «АМАЛИЙ ИНФОРМАТИКА» КАФЕДРАСИ МУДИРИ ЖАМБУЛ ЮСУПОВ ГЕРМАНИЯДА ХИЗМАТ САФАРИДА


Аввал хабар қилганимиздек, ҳозирда «Амалий информатика» кафедраси мудири Жамбул Юсупов Германияда хизмат сафарида. Бир гуруҳ тадқиқотчилар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган № Ф-2021-440 «Паст ўлчамли тармоқланган тузилмаларда квант транспорти ва квазизарралар динамикаси: Шаффоф квант тармоқларни моделлаштириш ва дизайнлаштириш» илмий лойиҳаси доирасида Германиянинг Вуппертал университетида (Wuppertal University) илмий изланиш олиб боришмоқда. Лойиҳанинг хорижий ҳамраҳбари, проф. Маттиас Эрҳардт (Matthias Ehrhardt) билан ҳамкорликда қилинадиган илмий тадқиқотнинг батафсил режаси муҳокама қилинди, томонлар сафарларни амалга ошириш графиги бўйича келишувга эришилди.