None

O'qishni ko'chirish


Тошкент Кимё халқаро университетида ўқишини давом эттириш мақсадида ташқи кўчириш истагида бўлган талабалар диққатига!

️Тошкент Кимё халқаро университетига бошқа ОТМлари ҳамда хорижий ОТМларидан ўқишингизни кўчирмоқчи бўлсангиз, 2024 йилнинг 1 апрел кунидан бошлаб университетга шахсан мурожаат қилишингиз (офлайн) ёки transfert.kiut.uz  платформаси орқали (онлайн) зарур ҳужжатларни юклашингиз мумкин.

Ўқишини ташқи кўчириш учун зарур ҳужжатлар қуйидагиларда иборат:

️ Паспорт ёки ID гувоҳнома (асли ва нусхаси)

️ Ўқиш жойидан маълумотнома (асли ва нусхаси)

️ Академик маълумотнома (асли) ва рейтинг дафтарчаси нусхаси 

️ Таълим муассасаси аккредитация ёки унга тенглаштирилган ҳужжат (лар)и.

️ Ўқишга кирганлик ва курсдан курсга ўтганлик бўйича буйруқ.

📞Мурожаат учун: (+998 78) 1294040 (ички 404)

(+99888) 704-50-30 (@prkiut)

🔗Расмий сайт: www.kiut.uz

Телеграм: https://t.me/transferKIUT

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 156-уй.

Университетнинг Б бино, 001-хонаси.