Bright Kids Steps

Bright Kids Steps


АҚШнинг энг машҳур хусусий таълим масканларидан бири Ҳарвард университетининг (Harvard University) асосий муваффақият сири нимада эканлигини биласизми? Унинг битирувчилари дунёнинг сиёсий ва илмий элита вакилларига айланганлигида. 

Бугунги кун қаҳрамонимиз, битирувчиларимиздан бири — Тоҳир Халилов. Бундан деярли тўрт йил аввал у яқинларига Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтга ҳужжат топширганини маълум қилганида, хусусий олий таълим масканига бекор борибсан, - дейишган экан.

Лекин у имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, тенгқурлари орасида ўзининг иқтидори, фаоллиги билан ажралиб, институтнинг ўзида ҳам ўқиб, ҳам ишлашни бошлайди. Таълим соҳасида олган тажрибалари ва бозорда мавжуд талаблар ечими сифатида Bright kids steps лойиҳасини ишга туширади. Ҳозирда у МЧЖ BRIGHT KIDS STEPS номли компаниянинг раҳбари. Аста-секинлик билан ривожланиб бораётган лойиҳанинг асосий мақсади - боғча болаларига хорижий тилларни махсус методика асосида ўқитиш. Эндиликда Тоҳир нафақат бизнинг битирувчи талабаларимиздан бири, балки «Мактабгача таълим йўналиши» йўналиши талабалари учун потенциал иш берувчи ҳам. 

Куни кеча институт ва компания ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми ҳам талабаларимизга тажриба орттириш ва олган билимларини амалиётда қўллаш имконини беришига ишонамиз. Қаҳрамонимиз Тоҳирга эса таълим соҳасида олиб бораётган меҳнатлари ўзининг гўзал самарасини беришини тилаб қоламиз.