CELTA program

CELTA дастури


Ўқитувчиларнинг касбий ривожланишини қўллаб - қувватлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти Англиянинг Норвич тил таълими институти NILE (Norwich Institute for Language Education) билан ҳамкорлик қилмоқда. Ҳозирда тўққиз нафар English language ва English education таълим йўналишилари устозлари Cambridge CELTA онлайн тренингидан ўтишмоқда. Бу таълим ўқитувчиларга ўзларининг амалиётини такомиллаштириш ва кўплаб фойдали тайёрлов материалларидан фойдаланиш имкониятини беради. Шунингдек, машғулотларни муваффақиятли якунлаган ўқитувчиларга дунёнинг исталган ерида инглиз тили фанидан таълим бериш ҳуқуқи берилади. Хулоса қилганда, CELTA дастурида ўқишдан мақсад - институт педагогларининг салоҳиятини кўтариш, дарс жараёнига инновацион таълим технологияларни кенг жалб қилиш ва талабаларга чет тилини мукаммалроқ ўргатишдан иборат.