CHECK POINT SOFTWARE

CHECK POINT SOFTWARE


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ва Check Point Software Technologies компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ҳамкорлик томонларга киберхавфсизлик соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун кенг имкониятлар очади. Маълумки, мамлакатимизда бундай профилдаги кадрларга талаб катта. Ҳамкорлик замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича консалнинг, компания мутахассисларини ўқув жараёнига жалб қилиш, семинарлар, маҳорат дарслари, хакатон ва лаборатория машғулотлари каби қўшма тадбирларни ўтказишни ўз ичига олади. Компания институт талабалари ва ходимларига SecureAcadmy онлайн таълим платформасидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини тақдим этади ва тренерларни тайёрлайди. Шунингдек, компания кўмагида ахборот хавфсизлиги бўйича магистратура дастури ва тегишли лаборатория очиш режалаштирилган.

1993-йилда Исроилда ташкил этилган Check Point Software Technologies Ltd интернет хавфсизлиги соҳасида дунёда етакчи ҳисобланади. Компания дастурий ва аппарат тизимларини, жумладан, тармоқлараро экран ва виртуал хусусий тармоқларни ташкил этиш воситаларини етказиб беради. Унинг ечимлари зарарли дастурларни аниқлаш, кибер товламачилар ва бошқа мақсадли ҳужумларни аниқлашнинг энг яхши даражаси туфайли мижозларни 5-авлод кибер ҳужумларидан ҳимоя қилади. Компания кибернетика соҳасидаги маҳаллий Кибернетикада инновациялар IT – паркининг резиденти.