Contest

Танлов


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг «Бошланғич таълим» йўналиши талабалари учун умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида ўқитиладиган фанлар кесимида «Сиз онлайн дарсга тайёрмисиз?» мавзусида онлайн видео-дарс танлови эълон қилинади. Ғолиблар «Наврўз» умумхалқ байрами арафасида ташкил этиладиган тақдирлаш маросимида турли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирланадилар.
Муддат: танловга онлайн видео-дарсларингизни жорий йилнинг 15 мартига қадар @mustikjan телеграм профилига юборишингиз мумкин.
Танлов ташкилотчилари: Гулмира Мирзаева («Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси» кафедраси катта ўқитувчиси) ва Умида Камалова (2021-2022 ўқув йилида институт таълим гранти соҳибаси).
Ҳурматли бўлажак педагоглар! 
Келажакда ҳар қандай вазиятга тайёр, ижодкор ва ўз ишининг етук мутахассиси бўлиб етишишингиз ҳозирги талабалик давридаги ҳаракатларингизга боғлиқ!!!
«Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан…”
(Гарвард университети талабаларини руҳлантириш учун айтиладиган «сеҳрли гаплар»).