Credit-modular system

Кредит-модуль тизими


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти томонидан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Кредит-модуль тизимининг асосий вазифалари» мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда

Таълимда натижага эришиш учун ўқитувчи савияси, талаба эҳтиёжи, ўқув адабиётлар мазмуни ва мустақил таълимни шакллантиришга алоҳида эътибор бериш лозим. Айни дамда кредит-модуль тизими юқорида санаб ўтилган талабларни ечими ҳисобланади. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ташкил топган даврдан бошлаб талабаларни кредит-модуль тизимида ўқитиб келади ва бу тизимидан фойдаланишда ўз тажрибасига эга. Орттирилган тажриба ва кўникмалар билан бўлишиш мақсадида институтда ишчи гуруҳ тузилган. Ишчи гуруҳ таркибида «Мехатроника» йўналиши раҳбари И. Мамаюнусов ва «Машинасозлик технологияси» кафедраси мудири А.Рустамовлар бор ва уларга Инновация ва илмий ишлар бўйича проректор Ж.Каниев бошчилик қилади. Ҳозирда улар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг профессор-ўқитувчиларига, таълимни кредит-модуль тизимига тўлиқ трансформациясини амалга ошириш бўйича семинар ўтишмоқда. Семинар икки кун давом этади. Кредит-модуль тизимидан самарали фойдаланиш учун профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ҳам бу борадаги қарашларини ўзгартиришимиз, мазкур тизим талабларини уларга сингдиришимиз, ўзига хос таълим маданиятни шакллантиришимиз керак.