Currently, Farrukh Suleymanov, Head of Human Resources Department, and Abduvahob Vosikov, Deputy Head of Business Management faculty of the Yeoju Technical Institute in Tashkent, are on a working visit abroad

Ҳозирда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг кадрлар бўлими бошлиғи Фарруҳ Сулаймонов ва «Бизнесни бошқариш» йўналиши раҳбарининг ўринбосари Абдувахоб Восиқов хорижда хизмат сафарида


Ҳозирда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг кадрлар бўлими бошлиғи Фарруҳ Сулаймонов ва «Бизнесни бошқариш» йўналиши раҳбарининг ўринбосари Абдувахоб Восиқов  хорижда хизмат сафарида. Вакилларимиз Латвиянинг Рига техника университетида яратилган шарт-шароитлар, ўқиш тизими, талабалар алмашинуви ва профессор - устозларнинг малака ошириш имкониятлари тўғрисида музокара олиб бормоқдалар. Шунингдек, хизмат сафари давомида Европа Иттифоқининг халқаро таълим дастурлари бўйича ўтказиладиган учрашувда иштирок этадилар.
Маълумот ўрнида: Рига техника университети Латвия пойтахти Рига шаҳрида жойлашган бўлиб, бугунги кунда университетда 17 000дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Талабалар асосан МДҲ давлатлари, АҚШ, Германия, Испания каби Европа Иттифоқи давлатларидан келиб таҳсил оладилар.
Университетда 8 факультет ва 20дан ортиқ таълим дастурлари мавжуд. (Қуйида дастурлар ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин).
Университетга бундан анча олдин, аниқроғи, узоқ 1862 йил 14 октябрда асос солинган. Айнан шу куни илк талабалар ўз ўқишларини бошлашади. Университет Латвия ва кейинчалик Россия Империяси таркибида ҳам биринчи кўп тармоқли университет ҳисобланган. Олийгоҳ Германия ва Швейцария университетлари намунаси асосида яратилган. Профессорлар ҳам Германия, Австрия ва Швейцариялик устозлар бўлишган. Ўз вақтида РТУда халқаро Нобел мукофоти лауреати, физик-кимёгар В.Оствалд, машҳур иқтисодчи Э. Ласпейрес ва машинасозлик назарияси асосчиси Э.Арнолдлар таълим беришган.