The Educational Center at the Embassy of the Republic of Korea in Uzbekistan has been functioning in our country for the past 30 years.

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Таълим марказининг юртимизда фаолият юритаётганига 30 йил тўлди


Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси қошидаги Таълим марказининг юртимизда фаолият юритаётганига 30 йил тўлди. Шу муносабат билан пойтахтмизда катта тантанали маросим ташкил қилинди. Кўргазма шаклида ташкил қилинган маросимда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига алоҳида ўрин ажратилди. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида бўлгани каби, таълим соҳасида ҳам халқларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда институт ёшлари ҳам ўз куч ғайратини аяганлари йўқ. Тадбирда улар корейс халқи маданияти, корейс адабиёти ва тилига бўлган ҳурмат ва эҳтиромларини куй-қўшиқ ва шеърлар билан намойиш қилишди. Шунингдек, таълим маркази томонидан ҳам доимий равишда талабаларимиз учун ажратилаётган грантлар ва кўрик танловлар алоҳида аҳамиятга лойиқ эканлиги эътироф этилди.