WORK BEGUN WITH GOOD INTENTIONS IS WORTHY WITH ITS RESULTS

ЭЗГУ НИЯТ БИЛАН БОШЛАНГАН ИШ НАТИЖАСИ БИЛАН ГЎЗАЛ


Эзгу ният билан бошланган иш натижаси билан гўзал. Битирувчиларимиз эришиб келаётган ютуқлари, нафақат ота-оналарнинг ишончи, балки устозлар меҳнатини ҳам юзага чиқаради.  «Архитектура ва шаҳарсозлик» йўналишининг битирувчиси Воҳидов Моҳиржон ўз хизмат вазифасига садоқати, қурилиш соҳасига қўшиб келаётган ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Аслида, эътироф инсонга яна ҳам кўпроқ масъулият юклайди. Шундай экан, ютуқларингиз бардавом бўлишига, фаолиятингиз гуллаб - яшнашига тилакдошмиз.