“Глобал инқирозлар шароитида молиявий муаммолар, рисклар, таҳдидлар ва уларнинг ечимлари”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларнинг илмий ечимларини аниқлаш мақсадида Тошкент Кимё халқаро университети “Глобал инқирозлар шароитида молиявий муаммолар, рисклар, таҳдидлар ва уларнинг ечимлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуманини 2024 йил 17 октябрда ўтказишни режалаштирган.
Ушбу илмий-амалий анжуман анъанавий тарзда ва ZOOM дастури орқали онлайн равишда 2024 йил 17 октябр куни Тошкент вақти билан соат 10:00 да ўтказилади (ZOOM Идентификатор конференции: 491 394 3199
Код доступа: 1 ).
Мазкур анжуманда ҳар бир илмий мақола экспертнинг ижобий хулосасидан ўтгандан кейин 100 000 сўмдан чоп этилиши кўзда тутилган. Ушбу анжуманда ўз мақолалари ва тезислари билан хорижий ва маҳаллий илмий ходимлар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар, илмий-тадқиқот институти ходимлари, докторант ва мустақил тадқиқотчилар, магистратура ва бакалавриат талабалари иштирок этишга таклиф этиладилар.
Конференция қуйидаги секция йўналишлари бўйича ташкил этилиши режалаштирилмоқда:
Жаҳон иқтисодиётидаги инқироз шароитида молия соҳасини модернизация қилиш: муаммолар ечими, рискларни камайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш.
Глобал инқирозлар даврида банк тизимидаги муаммолар, рисклар ва уларнинг ечимлари.
Жаҳон иқтисодиётидаги ҳозирги ҳолатда корхоналар менежменти ва маркетингини такомиллаштириш: янгича ёндашув ва инновацион ечимлар.
Глобаллашув даврида халқаро савдо ва инвестициялар соҳасидаги ўзгаришлар: иқтисодий интеграция ва миллий манфаатлар ўртасидаги мувозанат.
Замонавий иқтисодий шароитда бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит: рақамлаштириш, жаҳон стандартларига мослаштириш, самарадорликка эришиш.
Илмий мақола қабул қилиш талаблари:
I. Илмий мақоланинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлиши шарт: Мақола таркибий тузилиши IMRAD услубида ёзилиши шарт.
Аннотация ва калит сўзлар
Introduction (Кириш);
Methods (Методлар);
Results (Натижалар);
Discussion (Муҳокама);
Conclusion (Хулоса);
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
*** Мақола конференция секция йўналишларидан бирига мос келиши, долзарб масалага бағишланган бўлиши, илмий асосланган таклифларни бериши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
II. Мақола жиддий таҳрир қилинган ва расмийлаштиришнинг барча техник талабларига мос келиши зарур, жумладан:
- матн муҳаррири – MS Word 2007, 2010;
- саҳифа – А4 ўлчовида, китоб кўринишида, барча томонлардан 20 мм қолдирилган;
- шрифт – Times New Roman, ўлчови (кегль) – 14;
- қатор оралиғи ва хат бошидаги оралиқ – 1,5;
- мақоланинг ҳажми энг камида 5 бет;
- юқори ўнг бурчакда муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, ловозими, ташкилот номи, илмий материал номи эса ўртада (қалин ҳарфлар билан) ёзилади;
- барча жадвал, схема ва расмлар MS Word форматида, Times New Roman шрифтида, уларнинг номи схема ва расмлар пастида, жадваллар тепасида бўлиши керак;
- барча график, диаграммалар MS Excel форматида бўлиши керак;
- формулалар MS Equation муҳарририда ёзилган бўлиши керак;
- жадвал, расм ва графикларда манбалар ва матнда уларга ҳаволалар кўрсатилган бўлиши керак;
- ҳаволалар ҳар бир бетнинг пастки қисмида жойлаштирилади;
- илмий мақола, ўзбек тилида, рус тилида ёки инглиз тилида тайёрланган бўлиши мумкин.
III. Илмий мақола ва тезислар анкетаси билан тўлдирилган ҳолда фақатгина электрон шаклда http://conference.kiut.uz/ сайти орқали 2024 йилнинг 05 октябр кунига қадар юборилиши зарур.
IV. Тақдим этиладиган илмий мақола ва тезислар юқорида келтирилган талабларга мослиги бўйича экспертизадан ўтказилади, жумладан, антиплагиат (www.antiplag.uz) дастури асосида текширувдан ўтказилади ҳамда экспертлар хулосасига кўра ўтмаган материаллар чоп этилмайди ва муаллифга қайтариб берилмайди. Экспертиза хулосаси ижобий бўлган ва тўлов амалга оширилган мақолалар ва тезислар Google Scholar ва DOI, Open Air, Crossreff, ISSN да индексланган электрон тўпламга киритилади ва http://conference.kiut.uz/ расмий сайтига жойлаштирилади.
Ташкилий қўмита манзили: 100121, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 156 уй, «Банк иши ва бухгалтерия ҳисоби”, “Молия” “Менежмент ва маркетинг” ва “Халқаро иқтисодиёт” кафедралари. Мурожаат учун кафедранинг телефон рақами: 78-129-40-40 (156)
МУАЛЛИФ АНКЕТАСИ
1. |
Фамилия |
|
2. |
Исми |
|
3. |
Шарифи |
|
4. |
Иш (ўқиш) жойи (тўлиқ) |
|
5. |
Эгаллаб турган лавозими |
|
6. |
Илмий даража |
|
7. |
Илмий унвон |
|
8. |
Телефон рақами (мобил ва уй) |
|
9. |
|
|
10. |
Мақоланинг номланиши |
|
12. |
Мақола тақдим этилаётган тўплам йўналиши |
|