AS IS KNOWN, YESTERDAY 71 BUSINESSMEN WERE AWARDED THE BADGE "ACTIVE ENTREPRENEUR" IN TASHKENT.

ХАБАРИНГИЗ БОР, КУНИ КЕЧА ТОШКЕНТДА 71 НАФАР ТАДБИРКОРГА «ФАОЛ ТАДБИРКОР» КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ.


Қувонарлиси, МЧЖ "Samo Textile" корхонаси раҳбари, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг «Бизнесни бошқариш» йўналиши, 3-курс талабаси Тўлқинов Бахтиёр ҳам «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланди. Ҳозирда Бахтиёр соҳа ривожига бағишланган халқаро конгресс марказида Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида ҳам иштирок этмоқда. 

Талабаларимиз ютуқлари бизда чексиз фахр ва ифтихор ҳиссини уйғотади.

Аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ибрат ва намуна кўрсатаётган талабамиз ва унинг жамоасига давомий ривожланиш тилаб қоламиз. Юртбошимиз томонидан тадбиркорларга берилаётган эътибор ва эътироф Ватанимиз иқтисодиётини гуллаб яшнаши учун пойдевор бўлишига ишонамиз.