In the IELTS competition

Британия Кенгаши томонидан IELTS бўйича эълон қилинган танловда талабамиз Нуркамол Дилкуш бепул имтиҳон топшириш имкониятини қўлга киритган эди


Буюк Британиянинг маданий алоқалар соҳасидаги халқаро ташкилоти Британия Кенгаши томонидан IELTS бўйича эълон қилинган танловда талабамиз Нуркамол Дилкуш бепул имтиҳон топшириш имкониятини қўлга киритган эди. Имтиҳон натижасига кўра Нуркамол IELTS имтиҳон синовларидан муваффақиятли ўтиб, 7 балл олган. Энг юқори кўрсаткич Listening - 8.5 бўлган. 
Хулоса қилганда, орангизда шу каби юқори даража олаётган талабалар оз эмас аслида, биз шунчаки берилаётган имконият ва бебаҳо вақт кадрига етаётган талабаларни намуна қилмоқчимиз халос. 
Азиз талабалар, ёзги таътилда ҳам, албатта, китоб ўқишга вақт топишингизга ишонамиз.