IELTS

IELTS


Хабарингиз бор, Буюк Британия олий таълим тизими дунёдаги энг яхши таълим тизимларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ҳам айнан Буюк Британия ташкилотлари билан таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб бормоқда. Куни кеча институт ректори Жанполат Кудайбергенов Британия Кенгашининг Марказий Осиё ва Қозоғистон Республикасидаги директори, IELTS имтиҳонлари бўйича координатори Рахимжанова Жанар хонимни кутиб олди. Учрашув давомида институт ҳудудида IELTS имтиҳонларини ўтказиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида келишувга эришилди.