Ахборот хати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ПФ-60-сон Фармонининг “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш” номли 3-устувор йўналишда белгиланган вазифаларнинг илмий ечимларини аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти “Пандемиядан кейинги иқтисодиёт: рисклар, муаммолар, ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуманини 2022 йил 30 мартда ўтказишни режалаштирган.
Ушбу илмий-амалий анжуман анъанавий тарзда ва ZOOM дастури орқали онлайн равишда 2022 йил 30 март куни Тошкент вақти билан соат 10:00 да ўтказилади (ZOOM дастурига ҳавола тақдим этилади).
Мазкур анжуманда илмий мақола тўплами бепул чоп этилиши кўзда тутилган. Ушбу анжуманда ўз мақолалари ва тезислари билан хорижий ва маҳаллий илмий ходимлар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар, илмий-тадқиқот институти ходимлари, докторант ва мустақил тадқиқотчилар, магистратура ва бакалавриат талабалари иштирок этишга таклиф этиладилар.
Конференция қуйидаги секция йўналишлари бўйича ташкил этилиши режалаштирилмоқда:
1. Пандемия ва иқтисодий тараққиёт тенденциялари: замонавий ёндашувлар ва услубиётлар.
2. Молиявий секторни ривожлантириш муаммолари ҳамда истиқболли йўналишлари.
3. Халқаро иқтисодий муносабатлар трансформацияси ва миллий манфаатлар уйғунлигини амалга ошириш йўллари.
4. Миллий банк тизимининг трансформацияси: пандемиядан кейинги рисклар, янги муаммолар ва ечимлар.
5. Замонавий бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит: янгича талаблар ва вазифалар
Илмий мақола қабул қилиш талаблари:
I. Илмий мақоланинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлиши шарт:
1.1. Мавзунинг аннотацияси ва калитли сўзлар.
1.2. Тадқиқот мавзусининг долзарблиги
1.3. Мавзуга оид адабиётлар шарҳи
1.4. Муаммони ҳал қилиш йўллари.
1.5. Илмий асосланган таклиф ва тавсиялар.
1.6. Кутилаётган иқтисодий самара.
1.7. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
II. Мақола жиддий таҳрир қилинган ва расмийлаштиришнинг барча техник талабларига мос келиши зарур, жумладан:
- матн муҳаррири – MS Word 2007, 2010;
- саҳифа – А4 ўлчовида, китоб кўринишида, барча томонлардан 20 мм қолдирилган;
- шрифт – Times New Roman, ўлчови (кегль) – 14;
- қатор оралиғи ва хат бошидаги оралиқ – 1,5;
- мақоланинг ҳажми энг камида 5 бет;
- юқори ўнг бурчакда муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, ловозими, ташкилот номи, илмий материал номи эса ўртада (қалин ҳарфлар билан) ёзилади;
- барча жадвал, схема ва расмлар MS Word форматида, Times New Roman шрифтида, уларнинг номи схема ва расмлар пастида, жадваллар тепасида бўлиши керак;
- барча график, диаграммалар MS Excel форматида бўлиши керак;
- формулалар MS Equation муҳарририда ёзилган бўлиши керак;
- жадвал, расм ва графикларда манбалар ва матнда уларга ҳаволалар кўрсатилган бўлиши керак;
- ҳаволалар ҳар бир бетнинг пастки қисмида жойлаштирилади;
- илмий мақола, ўзбек тилида, рус тилида ёки инглиз тилида тайёрланган бўлиши мумкин.
III. Илмий мақола ва тезислар анкетаси билан тўлдирилган ҳолда фақатгина электрон шаклда conference.ytit@mail.ru почта манзилига ёки @confytit_bot телеграм боти орқали 2022 йилнинг 12 март кунига қадар юборилиши зарур.
IV. Тақдим этиладиган илмий мақола ва тезислар юқорида келтирилган талабларга мослиги бўйича экспертизадан ўтказилади, жумладан, антиплагиат (www.antiplagiat.ru, www.text.ru) дастури асосида текширувдан ўтказилади ҳамда экспертлар хулосасига кўра ўтмаган материаллар чоп этилмайди ва муаллифга қайтариб берилмайди. Экспертиза хулосаси ижобий бўлган илмий мақола ва тезислар нашр учун электрон тўпламга киритилади ва www.ytit.uz расмий сайтига жойлаштирилади.
Ташкилий қўмита манзили: 100121, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156 уй, «Банк иши ва бухгалтерия ҳисоби”, “Молия ва бизнесни бошқариш” ва “Халқаро иқтисодиёт” кафедралари. Мурожаат учун кафедранинг телефон рақами: 78-129-40-40 (156)
МУАЛЛИФ АНКЕТАСИ
1. |
Фамилия |
|
2. |
Исми |
|
3. |
Шарифи |
|
4. |
Иш (ўқиш) жойи (тўлиқ) |
|
5. |
Эгаллаб турган лавозими |
|
6. |
Илмий даража |
|
7. |
Илмий унвон |
|
8. |
Телефон рақами (мобил ва уй) |
|
9. |
|
|
10. |
Мақоланинг номланиши |
|
12. |
Мақола тақдим этилаётган тўплам йўналиши |
|