Innovations in Cybernetics

Кибернетикада инновациялар IT – парки


«Кибернетикада инновациялар IT – парки» МЧЖ ва Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди. Имзоланган меморандумга кўра, томонлар ўз ваколатлари доирасида стартап, ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли иқтисодиёт, ахборот ҳимояси ва киберхавфсизлик соҳасида талаба ва педагог ходимларнинг илмий-тадқиқот ва амалий фаолиятини ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.