International Literature Conference

Халқаро Адабиёт Конференсияси


Жюри аъзолари таркибида Жанубий Кореянинг топ университетларидан таклиф қилинган профессор-ўқитувчилар, 25 та мамлакатдан 258 та талаба, бир ҳафта давомида саралаш босқичи ва, ниҳоят, кутилган ғалаба! Жанубий Корея Республикасининг таълим вазирлиги томонидан 2021 йилнинг ноябрь ойида ташкил қилинган адабиёт мавзусидаги халқаро конференцияда  Абдуқодирова Севинч Гран-прини қўлга киритди. Бугун Кореядан юборилган олтин медаль ва диплом Ўзбекистонга келди ва у Севинчга тақдим этилди. 25 та мамлакат ичида юртимиз номини яна бир бор тараннум этилишига сабабчи бўлган иқтидорли талабамизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Севинч биз сен билан фахрланамиз!