Istanbul Aydin University

Istanbul Aydin University


Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг Таълим сифати ва халқаро ҳамкорлик бўйича проректори К.Аҳмеджанов бошчилигидаги делегация Туркиянинг Истанбул шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди. 

Куни кеча делегация вакиллари Истанбул Айдын Университетига (Istanbul Aydin University) ташриф буюришди. Меҳмонларни Айдын Университети Президенти Мустафа Айдын кутиб олди. Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини ривожлантиришда таълим соҳасининг ўрни ва икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Мулоқот чоғида томонлар олий таълим даргоҳида мавжуд бўлган йўналишлар, илмий салоҳият ва талабалар алмашинуви каби масалаларга ҳам тўхталиб ўтишди. Вакилларимиз Айдын Университетида мавжуд бўлган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. 

Суҳбат якунида вакилларимиз, Айдын Университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчиларини она-ватанимиз Ўзбекистонга ва Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига меҳмонга таклиф этишди. 

Учрашув очиқ, дўстона ва ишчан руҳда ўтди.