«Китобхон талаба»
2024 йил 11 декабрь куни Тошкент Кимё халқаро университетида Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ва Ахборот-ресурс маркази ҳамкорлигида «Китобхон талаба» лойиҳаси доирасида кўрик-танлови ўтказилди. Бу тадбир китобхонликни тарғиб қилиш ва ёшларни ҳар томонлама ривожлантиришга бағишланган муҳим ташаббус сифатида аҳамият касб этди.
Танлов мақсади
Танловнинг асосий мақсади ёшларни бадиий адабиётга жалб қилиш, китобнинг ҳаётдаги аҳамиятини кенг оммага етказиш ва ёш авлодни мустақил фикрлашга ўргатиш эди. Шунингдек, бу лойиҳа истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган.
Танлов шартлари ва жараёни
Танлов учта шарт асосида ўтказилди:
«Билимдон китобхон» — Иштирокчилар 30 та саволдан иборат тест синовида ўз билимларини синовдан ўтказишди.
«Аннотация маҳорати» — «Мен ёқтирган асар» мавзусида қисқача аннотациялар тақдим этилди.
«Китобхонлик ва мутолаа маданиятини тарғиб қилиш» — Иштирокчилар китобхонликни оммалаштиришга қаратилган чиқишлар қилишди.
Жамоалар ва танлов натижалари
Университет талабалари орасида ташкил этилган 5 та жамоа қатнашди: «Ёш ижодкорлар», «Эверест», «Илғорлар», «Юксалиш» ва «Янги дунё изловчилар».
Танловни университет ректори Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович очиб бериб, китобхонликнинг аҳамияти ва фойдалари ҳақида сўз юритди. У ўз нутқида барчага омад тилаб, ёшларни китоб ўқишга ундади.
Қизиқарли баҳс-мунозаралар билан ўтган танлов натижалари қуйидагича бўлди:
1-ўрин: «Ёш ижодкорлар» жамоаси
2-ўрин: «Юксалиш» жамоаси
3-ўрин: «Янги дунё изловчилар» жамоаси
4-ўрин: «Эверест» жамоаси
5-ўрин: «Илғорлар» жамоаси
Барча жамоалар эсдалик совғалари ва сертификатлар билан тақдирландилар.
Хулоса қилиб айтганда, «Китоб менинг дўстим» танлови ёшларни бадиий адабиётга қизиқтириш, уларни интеллектуал ривожланишга йўналтиришда муҳим қадамлардан бири бўлди. Бу каби тадбирлар ёш авлодни китоб мутолаасига ошно қилиш ва уларнинг баркамол шахс бўлиб шаклланишига ёрдам беради.