КИУТ тиббиёт талабалари Ҳиндистондаги замонавий клиникаларда амалиёт ўташ имкониятига эга бўлади
Тошкент Кимё халқаро университети ректори, профессор Акмал Аллакулиев бошчилигидаги делегация Ҳиндистоннинг GSL Medical College университетига ташриф буюрди.
Ташриф давомида делегация университетнинг замонавий симуляцион марказлари, операция блоклари, илмий лабораториялари ҳамда кўп тармоқли клиникалари фаолияти билан танишди.
Айнан шу базаларда бўлажак шифокорлар реал клиник ҳолатлар асосида амалий кўникмаларни шакллантиради.