Kor-uz textile Techno park

Kor-uz textile Techno park


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг «Либослар дизайни» йўналиши раҳбари Фатима Азимова ҳамда Корея - Ўзбекистон текстиль технопарки KOR-UZ TEXTILE TECHNO PARK билан ҳамкорликда йўналиш талабалари учун учрашув ташкил этилди.

Ушбу учрашувда талабалар тўқимачилик саноатини ривожлантиришга йўналтирилган илғор технологияларни ўрганиш, материалшунослик, бўяш ва пардозлаш саноати, газлама ва либосларни лойиҳалаш соҳаларида технологик ноу-хау ва тадқиқод ишлари борасида билимларга эга бўлишди. 
Шунингдек, CLO либосни 3D автоматик лойиҳалаштириш дастури борасида маълумотлар тақдим этилди. 
Учрашувда истиқболли технологик йўналишларни ривожлантириш ва ҳамкорлик режалари ҳақида суҳбат олиб борилди. Келгуси йилдан талабалар амалиётини ушбу текстиль технопаркида ўташ ишлари режалаштирилди.