Yesterday, a memorandum of cooperation was signed between the JSCB "Microcreditbank" and the Yeoju Technical Institute on training specialists in the field of banking and finance.

Куни кеча «Mikrokreditbank» ATБ ва Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўртасида банк иши ва молия соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


Куни кеча «Mikrokreditbank» ATБ ва Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўртасида банк иши ва молия соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Эндиликда «Mikrokreditbank» ATБ тизимида иш тажрибаси ва ўрта махсус мутахассислигига эга бўлган малакали ходимлар олий маълумот олишлари учун кечки ва сиртқи таълим шакллари асосида институтнинг бакалавр йўналишида таълим олиш имкониятига эга бўладилар.

Қайд этилишича, имзоланган ушбу битим молия тизимида фаолият кўрсатаётган кадрлар салоҳияти ва таълим тизимидаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришга хизмат қилади. Шунингдек, банк ходимларининг хорижий олий таълим муассасасида олган янгича билим ва кўникмалари орқали фаолиятларини давом эттиришларига туртки бўлади.