Master classes

Маҳорат дарслари


Бошланғич синф ўқитувчилари олий педагогик таълим муассасалари билан биргаликда бўлажак ўқитувчилар учун маҳорат дарслари ўтказмоқдалар. Маҳорат дарсларида ўқитувчилар ўз тажрибалари, дарс ўтиш методикаси билан ўртоқлашадилар, талабаларнинг саволларига жавоб берадилар.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида «Мактабгача ва бошланғич таълим» факультетида «Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси» кафедраси мудири Рустамова М.М. раҳбарлигида 2 ва 3-курс талабалари учун маҳорат дарси ўтказилди. Мавзу бўйича бошланғич синфларда интеграциялашган дарслар ўтказилди.

«Буюк ипак йўли ва биз» номли маҳорат дарсини Чилонзор туманидаги №280 - мактаб ўқитувчилари: бошланғич синф ўқитувчиси Ким М.А., инглиз тили ўқитувчилари: Дусчанова М.Б., Абдуллаева Д.Х., тасвирий санъат ўқитувчиси: Сафаралиева Ш.М., ўтиб бердилар. Ҳамда математика, рус тили, инглиз тили, технология ва тасвирий санъат фанларидан интеграциялашган дарсларни ўтказиш методикасини намойиш этишди. Маҳорат дарсида нафақат институт ўқитувчи ва талабалари, балки №280 - мактабнинг 4 - синф ўқувчилари ҳам иштирок этишди, ўқувчилар томонидан гўзал мусиқа ва рақс ижро этилди. Талабалар жуда хурсанд бўлишди, лекин, энг муҳими, улар илҳом олишди ва кўп нарсаларни ўрганишди!