On May 11, 2022, at the Yeoju Technical Institute in Tashkent, on the occasion of May 9 - the Day of Remembrance and Honor, an event was held named Memory is eternal, dignity is sacred!

2022 йилнинг 11 май куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Хотира – абадий, қадр – муқаддас!» мавзусида тадбир бўлиб ўтди


Тадбирни институт ректори Ж.Ш.Кудайбергенов очиб берганидан сўнг, сўз тадбир меҳмонларига берилди. Хусусан, Тошкент шаҳар Нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоси М.Н. Усманов, Яккасарой тумани Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Т.В. Сайфуллаевлар ўз сўзларида юртимизда хотира ва қадрлаш – халқимизга хос азалий қадриятлар, улуғ фазилатлардан бири эканлигини эътироф этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони тинчлик-осойишталик йўлида жонини фидо қилган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишнинг ёрқин далили эканлигини таъкидлаб ўтишди. 

Тадбир меҳмонлари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Ленинград қамали иштирокчиси Ю.Г. Смолич, полковник В.В. Подолько, полковник Х.Касимовлар сўзга чиқишиб, ўз бошларидан ўтказган воқеалар ҳақида тадбир иштирокчилари билан ўртоқлашдилар, уларнинг чиқишлари институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабаларида катта таассурот қолдирди. 

Тадбир якунида Ўзбекистон халқ артисти ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов тадбир меҳмонларини ўз санъати намуналаридан баҳраманд қилди. Санъаткорга институт талабалари томонидан яратилган автопортрет совға қилинди. 

Шунингдек, тадбир меҳмонларига институт эсдалик совғалари ҳамда махсус тайёрланган озиқ-овқатлардан иборат тўпламлар тақдим этилди.