I WILL CONTINUE MY 3RD YEAR OF STUDY AT THE VARNA UNIVERSITY OF MANAGEMENT IN BULGARIA

МЕН ЎҚИШИМНИНГ 3-КУРСИНИ БОЛГАРИЯНИНГ ВАРНА МЕНЕЖМЕНТ УНИВЕРСИТЕТИДА ДАВОМ ЭТТИРАМАН


Мен ўқишимнинг 3-курсини Болгариянинг Варна менежмент университетида давом эттираман. Чунки талабалар алмашинуви дастурида қатнашиб, 2 семестрлик ўқиш имкониятини қўлга киритдим. Мен учун ажойиб бўлган бу янгиликни тенгдошларим билан ҳам баҳам кўришни хоҳладим. Сабаби, бошқа талабалар грант ютишлари, чет элга таҳсил олиш учун кетишларини кўриб, жуда ҳавас қилар эдим. Аммо қандай қилиб буни амалга оширишни билмас эдим. Аслида бир оз меҳнат ва сабр орқали бунга эришса бўлар экан. Қизиқувчан бўлинг ва тинимсиз изланинг, деб қоламан, чунки таълим бизга жаҳолатга қарши курашиш учун шижоат беради. Ўзим эса бу имконият ҳаётимни янги босқичга олиб чиқишига ишонаман. 

Ҳурмат билан, Картжанова Сарбиноз