OUR WISH IS HAPPINESS AND PEACE!

НИЯТИМИЗ - БАХТ ВА ТИНЧЛИКДИР!


Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган воқеалар барча Ўзбекистон аҳолисига жуда катта салбий таъсир ўтказди. Ушбу нохуш хабар Ўзбекистон халқини ташвишга солди. Ҳеч кимга сир эмас, Ўзбекистон кўп миллатли давлат ва барча миллат вакиллари бир неча асрлар давомида бир оила бўлиб, тинч ва фаровон ҳаёт суриб келмоқда. Айнан, шу кўп миллатлар орасида қорақалпоқ ва ўзбек халқи ҳам бир оила, ака-ука, опа-сингил каби тинчлик ва осойишталикда биргаликда яшаб келмоқда. Асрлар мобайнида қорақалпоқлар билан ўзбек халқи ўртасида дўстлик, қардошлик муносабатлари қарор топган, турмуш тарзлари ва дунёқарашларида муштараклик вужудга келган. Оролбўйи кенгликларида қадимий ўзбек ва қорақалпоқ аждодлари биргаликда яшаб, меҳнат қилишган. Мен ишонаман икки миллат орасидаги дўстлик, бирдамлик, ўзаро ҳурмат доимий сақланиб қолади.
Бугунги жаҳон ҳамжамиятида мураккаб, турли таҳликаларга бой бўлган бир замонда яшамоқдамиз. Албатта, Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ривожини, тинчлик ва мусаффо осмонига хавф соладиган кучлар мавжуд. Ушбу шароитда, Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси, у ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, тожик ёки бошқа миллат вакили бўладими ватанимиздаги тинчлик осойишталикни авайлаб асрашимиз керак. Шундай экан, биз аввалгидан ҳам катта куч ва ғайрат билан Ватанимиз тинчлигини турли тахдидлардан ҳимоя қилишимиз ва ўз илмимиз, меҳнатимиз, матонатимиз билан ривожланишдан тўхтамаслигимиз керак.


Ректор               Жанполат Кудайбергенов