Official warning

Расмий огоҳлантириш


#Расмий огоҳлантириш


Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти номи билан (жумладан, қисқарган шаклда ҳам ytit,yt.) канал, саҳифа  юритадиган блогер-талабалар диққатига! 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган гувоҳномага асосан, институт номи ва расмий белгиси (логотип) билан ижтимоий тармоқларда институт рухсатисиз канал ва саҳифалар юритиш тафсия қилинмайди. 
Бу учун Интеллектуал мулк агентлиги томонидан маъмурий жавобгарликка тортилишингиз ҳақида огоҳлантирамиз.
Ижтимоий тармоқлардаги шахсий каналларингиз ва саҳифаларингизни институт номи ва расмий белгиси билан боғламаган ҳолда юритиш ҳуқуқига эгасиз.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-моддасига асосан, ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга) нисбатан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ёхуд ўзганинг фирмаси номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солинишга сабаб бўлади.