Olimpiada

Олимпиада


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг Бизнес ва молия мактаби 2-3-4 курс талабалари диққатига!

Жорий йилнинг 13-15 апрель кунлари Институт МИКРОКРEДИТБАНК АКЦИЯДОРЛИК-ТИЖОРАТ БАНКИ билан ҳамкорликда «Банк иши» ва «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» мутахассислик фанлари бўйича ОЛИМПИАДА эълон қилади.

Олимпиадада иштирок этиш учун 2022 йил 11 апрель соат 16-00 гача ўз деканатингизда рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади.

Тест синовлари 2022 йил 13 апрель соат 15-00 да бўлиб ўтади.

Тест синовлари жавоби 2022 йил 14 апрель куни эълон қилинади.

Муваффақиятли ўтган 10 та талаба иккинчи босқичга ўтади. Иккинчи босқич 15 апрель куни суҳбат тарзида бўлиб ўтади. 

Олимпиада ғолиблари учун қимматли совғалар билан бирга:

1-ўрин ғолиблари банкнинг бош офисига ишга қабул қилинади;

2-ўрин ғолиблари банкнинг бош офиси ёки Тошкент шаҳридаги филиалларига тўловли стажировкага қабул қилинади;

3-ўрин ғолиблари банкнинг Тошкент шаҳридаги филиалларига тўловли стажировкага қабул қилинади.

Шунингдек, 1-ўрин ғолиби Республика Олимпиада босқичига тавсия этилади.