«Пандемиядан кейинги иқтисодиёт: рисклар, муаммолар, ечимлар» мавзуидаги ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференцияси ПРЕСС-РЕЛИЗИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ПФ-60-сон Фармонининг “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш” номли 3-устувор йўналишда белгиланган вазифаларнинг илмий ечимларини аниқлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти “Пандемиядан кейинги иқтисодиёт: рисклар, муаммолар, ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуманини 2022 йил 30 мартда ўтказилди.
Конференцияда жаҳон миқёсида пандемиянинг иқтисодиёт тармоқлари хусусан, молия, банк иши ва бухгалтерияга таъсирини баҳолаш, юзага келган рискларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар қабул қилинди.
Конференция ишида табрик сўзи, илмий маъруза ва тезилар билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкентдаги Корея Республикасининг Таълим маркази, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Жанубий Корея Давлат молияси институти, Partner, Sturgeon Capital Ltd. инвестицион компанияси, KDB Bank Uzbekistan, халқаро ташкилотлар Ўзбекистондаги ваколатхоналари ва бошқа қатор вазирлик, идора, молия-кредит ташкилотларининг етакчи мутахассислари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқот институтлари илмий ходим-изланувчилари иштирок этдилар.
Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Умирзоқов Баҳодир Ҳамидович, Жанубий Корея Давлат молияси институти президенти Ким Джае Джин, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори Ваҳобов Абдураҳим Восиқович, Partner, Sturgeon Capital Ltd. инвестицион компаниясининг раҳбари Равшанов Алижон Сайфиддинович, KDB Bank Uzbekistan бош директори Ким Хюнг Санг иштирок этдилар.
Пленар йиғилишдан сўнг конференция ўз ишини бешта секция бўйича давом эттирди. Секцияларда пандемия ва иқтисодий тараққиёт тенденциялари: замонавий ёндашувлар ва услубиётлар, молиявий секторни ривожлантириш муаммолари ҳамда истиқболли йўналишлари, халқаро иқтисодий муносабатлар трансформацияси ва миллий манфаатлар уйғунлигини амалга ошириш йўллари, миллий банк тизимининг трансформацияси: пандемиядан кейинги рисклар, янги муаммолар ва ечимлар, замонавий бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит: янгича талаблар ва вазифалар каби масалалари муҳокама этилди.
Конференцияда қатнашчилар томонидан 40 дан зиёд илмий маъруза ва чиқишлар қилиниб, молия-банк тизими ходимлари, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, илмий ходим-изланувчилар, амалиётчи мутахассислар ўзаро фикр алмашишди.