Reforms in the education system

Таълим тизимидаги ислоҳотлар


Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори Эржан Кахя (Ercan Kahya), Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ректори Жанполат Кудайбергенов билан учрашди. Томонлар таълим тизимидаги ислоҳотлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишди.  Мақсад - ривожланган мамлакатларнинг архитектура ва қурилиш соҳасидаги ОТМларининг бой тажрибасини ўрганиб, институтда таълим сифатини ошириш.
Шунингдек, қурилиш конструкцияларини, жамоат ва турар жой биноларини лойиҳалаш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини аниқлаш, техноген чиқиндилар асосида самарали қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш. Яқин келажакда ўзаро ҳамкорлик натижаси сифатида талабаларга ва юртимизнинг архитектура соҳасига фойдали бўладиган илмий изланишлар ва лойиҳалар бўлишидан умиддамиз.