ADMISSION TO THE BRANCHES OF THE YEOJU TECHNICAL INSTITUTE IN SAMARKAND AND NAMANGAN CONTINUES.

САМАРҚАНД ВА НАМАНГАН ШАҲАРЛАРИДАГИ ЁДЖУ ТЕХНИКА ИНСТИТУТИНИНГ ФИЛИАЛЛАРИГА ҚАБУЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Бўлиб ўтган имтиҳон натижаларидан қониқмаган абитуриентларга эслатма, сизда 2022/2023 ўқув йилида талаба бўлиш учун сўнги имконият бор. Самарқанд ва Наманган шаҳарларидаги Ёджу техника институтининг филиалларида қабул давом этмоқда.

Институт иқтисодиётнинг турли соҳаларида талабга жавоб берадиган, замонавий касбий билимларга ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали бакалавриат ва магистратура мутахассисликларига кундузги, сиртқи ва кечки шаклларда, шунингдек, иккинчи мутахассислик бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлайди.
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти таълим хизматларини кўрсатиш учун барча лицензияларга эга ва институт томонидан берилган диплом Ўзбекистон ҳудудида тўлақонли тан олинади.

Наманган шаҳридаги Ёджу филиалида мавжуд йўналишлар, шартнома нархлари ва кириш имтиҳони фанлари қуйидагича бу ерда

Самарқанд шаҳридаги Ёджу филиалида мавжуд йўналишлар, шартнома нархлари ва имтиҳон фанлари қуйидагича бу ерда

Тақдим этиладиган зарурий ҳужжатлар (электрон шаклда):

• Ўрта маълумот тўғрисида диплом (аттестат);

• Паспорт нусхаси;

• 3.5х4.5 ҳажмида расм (ЖПEГ).

Сиз ҳужжатларингизни:

- онлайн шаклда (24 соат давомида) топширишингиз мумкин.
Наманган шаҳри учун: nm.ytit.uz
Самарқанд шаҳри учун: sam.ytit.uz

Теlegram-канал: https://t.me/yodju_sam
https://t.me/yodju_nm

Sayt: www.ytit.uz

Мурожаат учун: +998 78 129 40 40 (1)

Маълумот ўрнида: 

- контракт асосида ўқишга кирган талабалар учун ўқишни грант асосида давом эттириш имконияти берилади. Ҳар йили институт таъсисчилари томонидан ёшларни ўз устида мунтазам ишлашга ундаш, билимли ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим гранти ажратилади;

- кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ўқув курслари давомида Корея Республикасининг ҳамда Европанинг бир қатор нуфузли олий ўқув юртларида «2+2» ёки «3+1» дастурлари бўйича ўқишни давом эттириш имкониятларига эгалар.