THE KOREAN YOUTH FORUM IS HELD AT THE «SHINSEDAE» YOUTH CENTER.

«SHINSEDAE» ЁШЛАР МАРКАЗИДА КОРЕЯ ЁШЛАР ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА.


Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ва Корея тадбиркорлари клуби «Koryoin» томонидан ташкил этилган ушбу тадбир Марказий Осиёда истиқомат қилаётган корейсларнинг 85 йиллигига бағишланган.
Форумнинг мақсади ёшларни корейс диаспораси маданияти ва тарихи билан таништириш, жамоат ва давлат тузилмалари ресурслари ёрдамида коммуникатив муҳитни яратиш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ёшларнинг ўз-ўзини англашига, уларнинг малака ва кўникмаларини оширишга қаратилган.