Silver Age

Кумуш аср


Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида рус шеърияти тарихида «Кумуш аср» деб эътироф этилган, ХIХ асрда ижод қилган машҳур рус шоирлари ижодига бағишланган Шеърият кечаси бўлиб ўтди. Шеърият кечаси О.Э.Мандельштам таваллудининг 135 йиллигига, Н.С.Гумилев таваллудининг 130 йиллигига бағишланган бўлиб, кечада институтнинг барча йўналишлари профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва 1-курс талабалари иштирок этишди. Шеърлар ўқилди, «Кумуш аср» шоирлар ижодидан композициялар ижро этилди. «Beat House» солистларининг чиқишлари шеърият кечасининг безагига айланди. Кеча сўнгида ушбу тадбир иштирокчилари рус тили кафедраси ва институт раҳбариятининг дипломлари билан тақдирландилар. Тадбир талаба -ёшларнинг адабиётга қизиқиши ва қобилиятлари юқори эканлиги ҳамда замонавий талаба ҳар томонлама билимга эга бўлиши кераклигини намоён қилди.