Students’ scientific-practical conference

Талабалар илмий-амалий


ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ЁДЖУ ТЕХНИКА ИНСТИТУТИ ИНГЛИЗ ТИЛИ КАФЕДРАСИ АХБОРОТ ХАТИ ТАЛАБАЛАР ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

ТУРЛИ ЙЎНАЛИШДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ИНЛИЗ ТИЛИНИНГ ЯНГИ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

(14 Май, 2022)

Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника Институти, Инглиз тили кафедраси 2022 йил 14 май куни “Турли йўналишдаги олий таълим муассасаларида инглиз тилининг янги тенденциялари ” мавзусида 2- Республика талабалар илмий-амалий конференсияцини ўтказади.

Конференсиянинг мақсади - бутун Ўзбекистон бўйлаб талабалар ва амалиётчиларни доимий равишда олиб бораётган илмий- тадқиқот ишларини тақдим этиш ва ўртоқлашишга ундашдир. Ушбу анжуман инглиз тилининг турли олий ўқув юртларидаги аҳамиятига бағишланган бўлиб, иштирокчиларга янги ғоялар ва амалий тажрибаларни юзма-юз алмашиш, илмий-тадқиқот алоқаларини ўрнатиш ва келажакда ҳамкорлик қилиш учун шериклар топиш имкониятларини беради.

Биз илмий тадқиқотчиларни ва бакалавр талабаларини инглиз тилининг турли соҳалардаги ўрни ҳақида суҳбатлашишга таклиф қиламиз.

 

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАР:

•        Самарали мулоқот учун инглиз тилининг ўрни;

•        Яхши ҳамкорлик учун инглиз тилининг ўрни;

•        Инглиз тилининг глобал тил сифатида тутган ўрни;

•        Мустақил таълим кўникмалари;

•        Онлайн таълимнинг афзалликлари ва камчиликлари;

•        Талабаларни инглиз тилини ўрганишга ундовчи воситалар;

•        МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМнинг асосий мақсади ва сабаблари нимада?

•        Қабул қилувчи ва ишлаб чиқарувчи кўникмалар қандай ва улар қандай қўлга киритилади?

•        Хатоларни тузатишнинг асосий афзалликлари нимада?

•        Инглиз тили грамматик қоидаларни тушуниш;

•        Бизнес соҳасида инглиз тилини ўрганишнинг асосий хусусиятлари;

•        Туризм соҳасини ривожлантиришда инглиз тилининг асосий таъсири;

•        Ҳуқуқ соҳасида инглиз тилининг аҳамияти.

Конференцияда эмпирик тадқиқотлар ҳамда назарий / консептуал мақолалар қабул қилинади.

Конференция 3 қисмдан иборат:

Семинар: бу амалий жараён тақдимоти бўлиб, унда тадқиқотчи мақолада максимал 10 дақиқада тилни ўрганиш / ўқитишнинг тавсия этилган усулини намойиш қилиши керак.

Презентация: тадқиқотчи мақолада муҳокама қилинган масалалар бўйича 5 -7 минутгача нутқ сўзлайди.

Сухбат панели: Панел сухбатдошлари бирма-бир фикрлар алмашишади

ТЕЗИС (МАҚОЛА) ҚУЙИДАГИ ТАЛАБЛАРГА ЖАВОБ БЕРИШИ ЛОЗИМ:

1.     Илмий мақолалар назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлиши керак.   

2.     Конференциянинг расмий тили: ИНГЛИЗ ТИЛИ (мақолалар ҳам фақат инглиз тилида қабул қилинади).

3.     3-5 бет ҳажмда, 1 интервалда (чапдан 3 см, юқоридан 2,0 см, қуйидан 2,0 см, ўнгдан 1,5 см ) компьютернинг Microsoft Word муҳаррири, Times New Roman дастурида 14 ўлчамли шрифтда ёзилиши; сарлавҳалар бош ҳарфларда, ундан 3 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва фамилияси тўлиқ, илмий унвони ва илмий даражаси, ўқиш (иш) жойи (корхона, бўлим, кафедра номи) ва эгаллаган лавозими келтирилади. Тезис (мақола)да манбаларга ҳавола (сноска) кўрсатилиши шарт.

Мақолалар Аннотация, Калит сўзларни ўз ичига олиши, Адабиётлар эса матн охирида кўрсатилиши керак. (ИЛОВАДА МИСОЛ КЕЛТИРИЛГАН).

Эслатма: Тегишли форматда бўлмаган мақолалар тузатиш учун муаллифга қайта юборилади.

4.     Маколалар илмий рахбар кузатуви остида езилиши шарт

5.     Мақоланинг ҳажми 3-5 бет бўлиши керак.

6.     Юборилган мақолалар плагиат учун текширилади ва муаллиф қабул қилинганлиги тўғрисида хат олиши мумкин.

7.     Конференция иштирокчиларига қатнашганлиги ҳақида сертификатлар тақдим этилади.

8.     Конференция тезис(мақола)лари алоҳида тўплам шаклида нашр қилиниши режалаштирилган. Тезис мазмуни ва унда келтирилган маълумотлар учун шахсан муаллиф масъул.

9.     Мақолалар ва тезислар қуйидаги Telegram га жўнатилсин: @EnglishService21

10. Тулик маълумот олиш учун каналимизга хам уланинг: : https://t.me/studentconferenceYTIT

11. Мақолалар ва тезислар топширишнинг охирги муддати: 8 май, 2022 й.

Масъул ҳодимлар:

Наргиза Шаумарова- (Инглиз тили кафедраси -катта укитувчи)

Сурайё Ибрагимова- (Инглиз тили кафедраси-укитувчи)

Лазизахон Абдуллаева- (Инглиз тили кафедраси-укитувчи)

 

МАНЗИЛ:

100121, Тошкент, Усмон Носир кўчаси, 156-уй

Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника Институти

Инглиз тили кафедраси, 601-хона

 ИЛОВА

An example of article

Specific characters of a person in professional motivation(Topic)

Student: Full name, academic degree, university.

Scientific adviser( if you have): Full name, academic degree, university

 

Annotation: In professional and personal life providing employees and people with countinious motivation is so essential in these days. There are different approaches which can be clarified by this article and have important role to select your own motivating way.

Key words: motivation, instinct, drive-reduction, incentive, cognitive approaches, intrinsic motivation, extrinsic motivation.

Main information

Reference:

1.    C. L. Hull (1943).Principles of behavior. Journal

of Psychology, 24, 237-246.