None

ТАЛАБАЛАР ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯСИ


Тошкент Кимё халқаро университети, Инглиз тили кафедраси  2025-йил 12 Апрел куни “ESP (махсус мақсадлар учун инглиз тили) ва EAP (академик мақсадлар учун инглиз тили) нинг Глобал мулоқотдаги роли” мавзусида 5-Республика талабалар илмий-амалий конференцияни ўтказади.

Конференциянинг мақсади — Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган талабаларни ўз илмий фаолиятлари билан таништириш ва баҳам кўришга чорлаш ҳамда глобал мулоқотда махсус мақсадлар (ESP) ва академик мақсадлар (EAP) учун инглиз тилининг аҳамиятини таҳлил қилиш. Конференцияда профессионал ва академик соҳаларда инглиз тилини ўрганишнинг мақсадлари, уларнинг самарали мулоқотни таъминлашдаги аҳамияти ва ролини мукаммаллаштиришга қаратилган стратегиялар, фикрлар ва энг яхши амалиётлар билан бўлишишга урғу берилади. Шунингдек, академик мақсадлар учун инглиз тилини ўрганиш дастурлари ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратилади.

Биз илмий тадқиқотчиларн и ва бакалавр талабаларини инглиз тилининг турли соҳалардаги ўрни ҳақида суҳбатлашишга таклиф қиламиз.

 

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАР:

1. The Role of ESP in Tourism and Hospitality Industry: Meeting the Needs of International Travelers

2. ESP and EAP for Future Educators: Preparing for International Teaching Environments

3. Technological Innovations and AI in Language Learning and Communication

4. ESP in International Business and Negotiations

5. Linguistic Challenges in Specialized Translation and Terminology

Конференцияда эмпирик тадқиқотлар ҳамда назарий / консептуал мақолалар қабул қилинади.

ТЕЗИС (МАҚОЛА) ҚУЙИДАГИ ТАЛАБЛАРГА ЖАВОБ БЕРИШИ ЛОЗИМ:

  1. Илмий мақолалар назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлиши керак. 
  2. Конференциянинг расмий тили: ИНГЛИЗ ТИЛИ (мақолалар ҳам фақат инглиз тилида қабул қилинади).
  3. 3-5 бет ҳажмда, 1 интервалда (чапдан 3 см, юқоридан 2,0 см, қуйидан 2,0 см, ўнгдан 1,5 см ) компьютернинг Microsoft Word муҳаррири, Times New Roman дастурида 14 ўлчамли шрифтда ёзилиши; сарлавҳалар бош ҳарфларда, ундан 3 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва фамилияси тўлиқ, илмий унвони ва илмий даражаси, ўқиш (иш) жойи (корхона, бўлим, кафедра номи) ва эгаллаган лавозими келтирилади. Тезис (мақола)да манбаларга ҳавола (сноска) кўрсатилиши шарт.
  4. Мақолалар "Аннотация", "Калит сўзлар"ни ўз ичига олиши, "Адабиётлар" эса матн охирида кўрсатилиши керак. (ИЛОВАДА МИСОЛ КЕЛТИРИЛГАН).

Эслатма: Тегишли форматда бўлмаган мақолалар тузатиш учун муаллифга қайта юборилади.

  1. Мақолада 2 дан ортиқ муаллиф бўлмаслиги керак. Талабалар ўзларининг илмий раҳбарлари (ўқитувчилари) билан ҳаммуаллиф сифатида ўз мақолаларини ёзишлари мумкин. Улар биргаликда семинар ва тақдимотларни ҳам ўтказишлари мумкин.
  2. Мақоланинг ҳажми 3-5 бет бўлиши керак.
  3. Мақолалар ва тезислар қуйидаги сайтга тегишли бўлим танланиб 2025-йил 1-апрелга қадар юборилиши лозим: https://conference.kiut.uz/ Юборилган мақолалар плагиат учун (Turnitin) текширилади ва муаллиф қабул қилинганлиги тўғрисида хат олиши мумкин.
  4. Конференция иштирокчиларига қатнашганлиги ҳақида  сертификатлар тақдим этилади.
  5. Конференция тезис(мақола)лари алоҳида тўплам шаклида нашр қилиниши режалаштирилган. Тезис мазмуни ва унда келтирилган маълумотлар учун шахсан муаллиф масъул.

Масъул ҳодимлар:

Палзада Жолдасбаева (+99899 824 14 97)

Шахризода Келдиярова (+99897 111 00 94)

Сабина Мелиева (+99891 551 56 61)

Мақола чоп эттириш ва конференцияда қатнашиш мутлақо бепул.

МАНЗИЛ: 100121, Тошкент, Шота Руставели кўчаси, 156-уй

Тошкент Кимё халқаро университети

Инглиз тили кафедраси, 613-хона

Мурожаат учун: +99878 129 4040 (138)