THE STUDENT YEARS ARE IMPRINTED IN A PERSON'S LIFE FOREVER

ТАЛАБАЛИК ДАВРИ ИНСОН ҲАЁТИДА БИР УМРГА МУҲРЛАНИБ ҚОЛАДИ


Бу даврда орттирилган дўстлар ҳам самимийлиги билан қалбингиздан жой олади. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг Наманган филиалида талабалар учун Korean Festival ташкил қилинди. Фестиваль доирасида корейс маданиятини ёрқин ифода этувчи куй-қўшиқлар, рақс ва турли қизиқарли ўйинлар ташкил қилинди. Байрам кўтаринки руҳда нишонланди.